Республика онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини бирлаштирган умумий қиймати 600 млрд сўмлик ягона онкология мажмуаси қурилиши Mimar Group компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарорида кўзда тутилган, дея маълум қилди ССВ вакили.
Маданий мерос агентлигидаги Илмий-эксперт кенгаши Тошкентдаги Космонавтлар майдонини таъмирлашга рухсат берди. Лойиҳа «объектнинг тарихий ва бадиий қийматига таъсир кўрсатмаган ҳолда» амалга оширилиши керак.
Тошкент марказидаги «Марварид» уйи олдида жойлашган Космонавтлар боғини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Бу ерда ўйин майдончалари, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши кутилмоқда. Пудратчи сифатида Mimar Group компанияси танланди.
Тошкент яқинида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг